Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2021 йилгача Гамбургда автопилотда юрувчи автобуслар пайдо бўлади
2021 йилгача Германиянинг Гамбург шаҳрида автопилотда юрувчи йўловчи автобуслари пайдо бўлади. Бу ҳақда Hamburger Hochbahn транспорт компанияси раҳбари Хенрик Фальк Hamburger Abendblatt нашрига берган интервьюсида маълум қилган.
"2021 йилгача илк синов йўналишларида ҳаракатланишни йўлга қўймоқчимиз", деб айтди Фальк. Унинг айтишича, келажакда бундай юқори технологик транспорт воситалари шаҳарлар учун оддий нарсага айланади. Фальк шу билан боғлиқ ҳолда Гамбургда метронинг янги йўналишини қуриш режалаштирилаётгани ва у тайёр бўлганда, унда ҳам тўлиқ автоматлаштирилган поездлар ҳаракатланишини эслатиб ўтган.
Фальк Гамбург аҳолисига жамоат транспортини аҳолининг эҳтиёжлари ва юқори технологияларни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда ривожлантиришга умид боғлаши билан маълум. Мисол учун, 2017 йил охиригача унинг ташаббуси билан шаҳардаги мингга яқин автобус, 2018 йилда эса барча автобус бекатлари симсиз интернет билан жиҳозланади. "Бундай кўламлар ҳеч қайси немис мегаполисида йўқ", деб айтмоқда Фальк.
Мавзуга оид
14:42 / 04.02.2019
Ҳамбург аэропортида иш ташлашлар туфайли 60га яқин рейс бекор қилинди
21:34 / 26.02.2018
Airbus Beluga самолёти осмонда ёниб кетди
21:05 / 07.08.2017
Видео: Ўзбекистон термаси жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Германияга жўнаб кетди
07:41 / 05.07.2017