Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Биринчи канал кубоги ўйинида қўшиқчи Россия мадҳиясини унутиб қўйди
Хоккей бўйича Россияда бўлиб ўтаётган Биринчи канал кубоги халқаро турнирида кутилмаган ҳодиса рўй берди. Ушбу нохуш воқеа Россия – Чехия ўйинидан олдин Россия мадҳиясини куйлаш чоғида кузатилган. Россия халқ артисти Хибла Герзмава дастлаб мадҳия сўзларини адаштириб юборган бўлса, сўнгра, қайтадан куйлашни илтимос қилган.
Масалан, опера қўшиқчиси «славься, Отечество наше свободное» мисрасида Отечество сўзини «народным»га айлантирган.
Шунга қарамай, Россия - Чехия учрашуви Олег Знарок жамоасининг 5:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.
Бундан аввал, Швеция мадҳиясини ижро этиш чоғида ҳам шунга ўхшаш воқеа юз берган эди. У бир неча сония янграган эди, холос. Албатта, кейинчалик, ФХР шведлардан кечирим сўраган.
Мавзуга оид
20:17 / 25.05.2025
Дрон Россиянинг Швециядаги элчихонаси ҳудудига ичида бўёқ бўлган идишни ташлади
12:30 / 23.05.2025
Чехия журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга топширишдан бош тортди
23:16 / 21.05.2025
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
15:26 / 21.05.2025