Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяда инсон томонидан бошқарилувчи гигант робот прототипи яратилмоқда
«Korea Future Technology» компанияси инсон ҳаракати орқали бошқарилувчи оғир робот прототипини яратди. Роботни ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этган 3D-рассом Виталий Булгаров ўзининг Facebook'даги саҳифасида шу ҳақида маълум қилди.
Виталий Булгаров бундан аввал Трансформерлар, Терминатор фильмлари ҳамда Starcraft 2 ва World of Warcraft компьютер ўйинлари учун 3D-моделларни яратган. Кейинчалик уни робот дизайни ва эрогономикаси устида ишлашга таклиф қилишди.
Лойиҳанинг асосий вазифаси — саноатда амалий қўллаш учун роботлаштирилган платформани яратиш. Роботнинг айнан қайси соҳаларда қўлланилиши ҳозирча номаълум. Булгаровнинг сўзларига кўра, у янги лойиҳага оид тафсилотлар билан бўлиша олмайди. Ҳозирга қадар роботнинг олдинга ҳаракатланиб, қўлларини қимирлата олишигина маълум.
Бундай турдаги роботлар япон фильмлари, ўйинлари ва комиксларида жуда машҳур.

Мавзуга оид
23:09 / 04.08.2021
БААда робот-полициячи синовдан муваффақиятли ўтказилди
22:05 / 02.09.2019
Ҳар қандай самолётни бошқара оладиган робот яратилди
12:23 / 16.07.2019
Ишлаб чиқариш тизимида роботлар инсон ўрнини эгаллаши керак эмас
13:20 / 16.12.2018