Фан-техника | 07:35 / 19.12.2016
4256
1 дақиқада ўқилади

Элон Маск ер ости туннеллари бурғиловчи компания очмоқчилигини эълон қилди

Фото: Reuters

17 декабрда Tesla ва SpaceX компаниялари раҳбари йўлдаги автомобиль тирбандликлари муаммосини ер ости туннеллари ёрдамида ҳал қилмоқчилиги ҳақида бир неча хабарларни чоп этди. "Тирбандликлар мени ақлдан оздирмоқда. Мен туннеллар бурғиловчи машина яратиб, шунчаки қазишни бошламоқчиман", деб ёзган тадбиркор.

Recode нашрининг таъкидлашича, Маскнинг твиттерда билдирган бу истаклари унинг Дональд Трамп томонидан иқтисодиёт бўйича маслаҳатчи қилиб тайинланганидан кейин асосга эга бўлиши мумкин. Трампнинг гапларига кўра, у АҚШда инфратузилмани қайта қуриш учун триллион долларлар сарфламоқчи. 

 

Мавзуга оид