Ўзбекистон | 16:59 / 20.12.2016
7169
2 дақиқада ўқилади

«Ангрен» эркин иқтисодий ҳудуди Корея ишбилармон доираларига таништирилди

Фото: Uzdaily

Ўзбек-Корея агросаноат ва савдо бизнес семинари чоғида «Ангрен» эркин иқтисодий ҳудудида бизнес юритиш учун барпо этилган қулай шароитлар ҳусусида маълумот берилди ва унинг тақдимоти бўлиб ўтди. Семинар «Ўзбекозиқовқатзахира» Ассоциацияси томонидан Корея савдо ва инвестицияларга кўмаклашиш агентлиги ҳамда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш фонди билан ҳамкорликда ташкил этилган, деб хабар қилмоқда UzDaily.uz сайти. 

Бизнес-семинарда Ўзбекистон савдо, агробизнес ва озиқ-овқат саноатининг турли соҳа вакиллари, шунингдек, Корея республикасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилувчилар ва замонавий қайта ишлаш технологик ускуналарини ишлаб чиқарувчи компанияларининг вакиллари иштирок этган. 

Ушбу анжуман чоғида Кореянинг KAFCO (органик ўғитлар ишлаб чиқариш), COOL TOP (мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича технологик линиялар), FNG International (мева-сабзавот маҳсулотларини қадоқлаш бўйича технологик линиялар), MYUNG SEONG (мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича комплекс автоматлаштирилган ускуналар) ва бошқа компанияларининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтган. 

 

Мавзуга оид