Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Анқарадаги элчиси Андрей Карловнинг биографияси
Россиянинг Анқарадаги элчиси, 19 декабрда отиб ўлдирилган Андрей Карлов 1976 йилда Москва халқаро алоқалар давлат институти, 1992 йилда Собиқ иттифоқ ташқи ишлар вазирлиги дипломатик академиясида (ҳозирги Россия ташқи ишлар вазирлиги дипломатик академияси) ўқишни тамомлаган. Дипломатлик фаолиятини 1976 йилдан бошлаган. Собиқ иттифоқ, Россия ташқи ишлар вазирлиги ва хорижий ваколатхоналарда турли лавозимларда ишлаган.
1976-1981 ва 1984-1990 йилларда Собиқ иттифоқнинг Шимолий Кореядаги элчихонаси ходими, 1992-1997 йилларда Россиянинг Корея Республикасидаги элчихонаси ходими, 2001 йилдан 2006 йилгача Россиянинг Шимолий Кореядаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган.
2007-2008 йилларда Россия ташқи ишлар вазирлиги консуллик департаменти директори ўринбосари, 2009 йил январидан 2013 йил июлигача директори лавозимида ишлаган.
2013 йил 12 июлдан Россия президенти Владимир Путин фармони билан Россиянинг Туркиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган.
2016 йил 19 декабрда Анқарада ҳаётига суиқасд қилиниши оқибатида ҳалок бўлган.
Андрей Карлов хизматлари Россия президенти миннатдорчилиги билан қайд қилиб ўтилган. Корейс ва инглиз тилларини билган. Уйланган, бир нафар катта ёшли ўғли бўлган.
Мавзуга оид
18:46 / 15.08.2023
Туркияда Россия элчиси Карловнинг ўлдирилишида гумон қилинган шахс ушланди
21:25 / 09.03.2021
Туркияда Россия элчисининг ўлдирилишига алоқадор кишиларга суд ҳукми чиқарилди
13:39 / 08.01.2019
Туркияда Россия элчисининг ўлдирилиши бўйича иш юзасидан суд бошланди
01:14 / 24.11.2018