Фан-техника | 22:35 / 21.12.2016
8872
5 дақиқада ўқилади

2016 йилнинг энг яхши иловалари - Fast Company версияси

Fast Company нашри 2016 йилнинг энг яхши иловалари рўйхатини тузди. Ундан нафақат янги иловалар, балки мавжуд сервислардаги янгиланишлар ҳам ўрин олди. vc.ru ушбу рўйхат билан бўлишди. 

Манбага кўра, 2016 йил ёрдамчи-иловалар йили бўлди.

1. Albert

Платформа: iOS (яқин орада — Android)

Илова фойдаланувчининг молиявий аҳволини назорат қилишга ёрдам беради, амалга оширилмаган тўловлар ҳақида огоҳлантиради, харажатларни қисқартириш усулларини таклиф қилади.

2. Asana

 

Платформа: iOSAndroidвеб

Asana лойиҳаларни бошқариш иловасида 2016 йилда уни янги даражага олиб чиққан қўшимча функциялар пайдо бўлди. Fast Company ходими бу илова ҳақида шундай дейди: "Янги дизайн, созловчи сатрларнинг қўшилиши, мобил қурилмалардан офлайн кириш имконининг пайдо бўлиши, бошқарув имкониятлари ва бегона иловалардан фойдаланиш Asana'ни янада жонлантирди".

3. «Google Саёҳатлар»

Платформа: iOSAndroid

Илова Gmail аккаунтини таҳлил қилади ва парвозлар, меҳмонхоналар, автомобиллар ижараси ва ресторанларни олдиндан банд қилишга оид маълумотларни тўплаб, саёҳат режасини тузишга ёрдам беради. 

4. Hardbound

Платформа: iOS

"Бу илованинг мазмунини тушунтириб бериш жуда қийин, чунки илгари ҳеч бундай иловага кўзим тушмаганди. У янгиликларни танлаб, ҳар бир ҳикояни бўлакларга бўлади: матнли тасвирлар воқеа моҳиятини тезроқ англашга ёрдам беради", деб ёзади Fast Company ходими. 

Бундан ташқари, Hardbound "умумий ривожланиш учун" ҳам карточкаларни ҳосил қилади: Ой қандай пайдо бўлган, замонавий ўрта таълим тизими, олов нима ва ҳ.к.

5. Opera

Платформа: WindowsMacLinux

Янгиланган Opera'да шахсий VPN'ни бепул яратиш имкони пайдо бўлди. "Агар бирор хорижий давлатда бўлсангиз ва фақат ўз юртингизда бўлишишингиз мумкин бўлган нарсалар билан бўлишмоқчи бўлсангиз ёки интернетдаги ҳаракатларингизнинг бошқаларга кўринмаслигини истасангиз, бу жуда қулай", - деб ёзади нашр ходими Амота. 

6. PhotoScan

Платформа: iOSAndroid

Google'нинг мобил қурилмалар камералари ёрдамида босма суратларни рақамлаштирувчи янги иловаси. Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, PhotoScan нафақат расмни суратга олади, балки "унинг яхшиланган рақамли нусхасини яратади". Агар Google Photo'да сизнинг аккаунтингиз бўлса, PhotoScan'дан фойдаланиш янада осонлашади. 

7. Quik

Платформа: iOSAndroid

GoPro экстремал камералари яратувчиларидан сифатли видео яратувчи ва уни таҳрирловчи илова. Quik'дан фойдаланиш учун GoPro бўлиши шарт эмас. Видеони мобил қурилмалар ёки ижтимоий тармоқлардан юклаш мумкин. Илова видеодан энг қизиқ лаҳзаларни танлаб олади ва улардан юқори сифатли ролик тайёрлаб беради. "Сиздан фақат мусиқа танлаш талаб қилинади", - дейди муаллиф. 

8. Revue

Платформа: веб

Блогерлар, маркетологлар ва PR-мутахассислар учун  email-жўнатмаларни енгиллаштирувчи сервис. У контентни бошқа манбалардан (Medium, Pocket, Instagram ва бошқалар) кўчириш, таҳрирлаш ва уни обуначилар базаси бўйича йўллаш имконини беради. "Агар обуначиларингиз сони 200 нафардан кам бўлса, сервис хизматлари бепул бўлади. Бундай бўлмаган тақдирда, сервисдан фойдаланиш ойига 5 долларни ташкил қилади", - дея изоҳлайди Дуга Амота. 

9. Shyp

Платформа: iOSAndroidвеб

Индивидуал тадбиркорлар, компаниялар ва корхоналар учун товарларни қадоқлаш, жўнатиш ва етказиб бериш нархларини таққослашни ташкиллаштирувчи сервис. "Нархларни таққослаш функцияси 2016 йилдагина пайдо бўлди, шу боис ҳатто жўнатадиган ҳеч нарса бўлмаса ҳам, иловадан фойдаланишингиз мумкин", - дейилади манбада. 

10. Spark

Платформа: iOSMac

Apple техникаси соҳиблари учун еmail-сервис. iPhone иловаси 2015 йилда ишга туширилган, 2016 йилнинг  бошида унинг iPad'га мўлжалланган версияси чиқарилди, ноябрда эса - Mac версияси. "Агар сиз Apple қурилмаси эгаси бўлсангиз, бу илова қурилмангизда албатта бўлиши керак. Унинг ёрдамида хат ёзиш жараёни янада енгиллашади, хатларнинг ўзи эса янада ёрқин тус олади", - деб ёзади Fast Company муаллифи.

Мавзуга оид