Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ ҲҲК Мўсул аҳолисига миллионлаб мактубларни ташлади
Ироқ ҳарбий-ҳаво кучлари Мўсул шаҳри аҳолисига далда бериш мақсадида 4 млн саҳифани ташлади. ИШИД жангарилари томонидан эгаллаб олинган шаҳарни қайтариб олиш учун Ироқ ва АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий амалиётларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги маълум қилди.
«Мўсул шаҳри аҳолисига ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган мактублар Ироқнинг бошқа ҳудудларидаги фуқаролари томонидан битилган. Ушбу ташаббус икки йилдан ортиқроқ вақтдан бери ИШИД томонидан эгаллаб олинган Мўсул аҳолиси яккаланиб қолмагани, уларни унутишмагани ҳамда Ироқнинг барча аҳолиси шаҳар билан қайта бирлашишни кутаётганини англатади», — дейилади Америка қўмондонлиги хабарида.
Ушбу кампания октябрь ойи ўрталарида бошланган эди. Ироқ аҳолиси турли далда бўлувчи мактубларни юборишган ва улар 4 млн нусхагача кўпайтирилган.
Таъкидланишича, Мўсулни озод қилиш бўйича ҳарбий амалиёт икки ойдан кўпроқ вақтдан бери давом этмоқда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025