Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконгда “Тақиқланган шаҳар”нинг филиали очилади
Хитойнинг “Гугун” йирик музей мажмуаси филиали Ҳонгконгда очилади, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.
Агентлик маълумотларига кўра, ХХРнинг махсус маъмурияти бўлган Ҳонгконг “Гугун” билан тегишли меморандум имзолаган.
Бўлажак филиал Ғарбий Коулун тумани маданий марказида жойлашади. Мажмуа 10 минг квадрат метр ҳудудни ўз ичига қамраб олади. Музейнинг доимий экспозицияси Хитой императорлик авлодлари, “Гугун” ҳақидаги маълумот, шунингдек Хитой маданиятидан ҳикоя қилади. Уни 2022 йилда очиш режалаштирилган.
Аввалроқ, Ғарбий Коулундаги маданий марказнинг илк бинолари 2017 йилга қадар қуриб битказилиши ҳақида маълумотлар тарқаганди. Таъкидланишича, Ҳонгконг ҳукумати маданий марказ лойиҳасига 2 миллиард доллардан ортиқ маблағни йўналтирилган.
Тақиқланган шаҳар (Гугун) – дунёдаги энг йирик сарой мажмуаси ҳисобланади.
Мавзуга оид
11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
11:50 / 22.02.2025
“Титаник” чекув хонасидаги олтин қандил АҚШда музейга қўйилди
13:30 / 11.02.2025
40 хонали катта бино – Навоий туғилган кунда унинг музейига бориш нега ноқулай?
01:32 / 26.01.2025