Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамоқдан қочиш: АҚШда маҳбуслар ҳожатхона орқали изсиз ғойиб бўлишди
АҚШнинг Теннесси штатида олти маҳбус қамоқхона ҳожатхонасидаги тешик орқали қочиб кетишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Sky News хабар бермоқда.
Қочиш 25 декабрь - Рождество куни эрта тонгда амалга оширилган. Маҳкумлар болтлари занглаб кетган унитазни чиқариб олишди. Шундан сўнг унинг остидаги бетон тешилди. Хабар қилинишича, бетон аввалги таъмирлаш ишларидан сўнг зарар кўрган.
Маҳбуслар эмаклаган ҳолда қамоқхонадан чиқиб, қочиб кетишган. Айни дамда жиноятчиларнинг беш нафари қўлга туширилди, биттаси эса ҳали-ҳамон эркинликда юрибди.

Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025