Жамият | 17:45 / 27.12.2016
14272
2 дақиқада ўқилади

Диний-маърифий мавзудаги энг яхши ижодкорлар аниқланди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети билан ҳамкорликда ташкил этилган «Сарҳисоб» танлови бўлиб ўтди.

Танлов мустақиллик йиллари Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида ўтказилди.

Танловда матбуот йўналиши бўйича Тошкент ислом университети проректори Иброҳим Усмонов биринчи ўринга лойиқ топилди. Телевидение йўналиши бўйича Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти биринчи ўринни эгаллади. Интернет йўналиши бўйича эса Тошкент шаҳар «Шайх Зайниддин» масжиди имом-хатиби, muxlis.uz интернет манзили муҳаррири Одилхон Исмоилов биринчи поғонани банд этди. Йилнинг энг фаол тарғиботчиси йўналишида Тошкент шаҳри «Новза» масжиди имом-хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов 1-ўринга лойиқ топилди. Шунингдек, бошқа йўналишлар бўйича ҳам иштирокчилар мукофотланди.

Диний-маърифий мавзудаги энг яхши ижодий иш учун бош мукофот Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ҳидоят сари» кўрсатуви таҳририятига берилди. 

Мавзуга оид