Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хорижий валютадан фойдаланиш муддати узайтирилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 20 декабрдаги ПФ–4891-сон Фармони билан Президентнинг 1995 йил 27 июндаги ПФ–1193-сон “Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг ички эркин алмаштирилишини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар қилмоқда Norma.uz сайти.
Тузатишлар билан мижозларнинг талабномалари бўйича ваколатли банклар томонидан сотиб олинган хорижий валютадан фойдаланиш муддати 7 иш кунидан 15 иш кунигача узайтирилди, шундан кейин у сўзсиз қайта сотилиши керак
Худди шундай ўзгартиришлар Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 декабрдаги 409-сон қарорига биноан қуйидаги ҳужжатларга киритилди:
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 июндаги 245-сон “Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори;
“Биржадан ташқари валюта бозорида хорижий валютани харид қилиш ва сотиш операцияларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги (10.07.2001 йилдаги 294-сон ВМҚ билан тасдиқланган) Низомга.
Мавзуга оид
10:10 / 21.05.2025
“Президент иқтидорли фарзандлари” ташаббуси амалга оширилади
14:06 / 03.05.2025
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади
22:31 / 28.04.2025
BRICS янги валюта яратишни режалаштирмаяпти
21:06 / 19.04.2025