Ўзбекистон | 20:01 / 27.12.2016
10282
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга Афғонистон делегацияси ташриф буюрди

Фото: mfa.uz

2016-йилнинг 27-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизга ташриф буюрган ҳамда таркибида Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг иқтисодий масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Ҳумаюн Қаюми ва Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича махсус вакили Муҳаммад Шокир Коргар бўлган делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда.

Учрашувда аввал бўлиб ўтган олий даражадаги ва бошқа икки томонлама музокаралар чоғида эришилган келишувлар доирасида Ўзбекистон-Афғонистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари юзасидан батафсил фикр алмашилди. Афғонистон раҳбарининг вакиллари икки мамлакат иқтисодиётининг етакчи секторлари раҳбарлари иштирок этган ва Тошкент шаҳрида ўз ишини ниҳоясига етказган Савдо, транспорт ва энергетика бўйича Ўзбекистон-Афғонистон ҳукуматлараро комиссиясининг иккинчи мажлиси якунлари бўйича таасуротларини сўзлаб берди. 

Таъкидланганидек, мазкур тадбир қўшма фаолиятнинг, жумладан савдо, транспорт, энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ва ўзаро манфаатли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишдаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилишга имкон берди. 

Мулоқот давомида 2017-йилда бўлажак учрашувлар жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди. 

Мавзуга оид