Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кубада жамоат жойларини Фидель Кастро номи билан аташ тақиқланди
Куба халқ ҳокимияти Миллий ассамблеяси Куба инқилоби етакчиси Фидель Кастро номи билан жамоат жойларини номлашни тақиқлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.
Бироқ, янги қонун маданият арбобларига инқилобчи образидан мусиқа, адабиёт, рақс ва кинода фойдаланишни тақиқламайди. Унинг суратлари таълим масканлари ва давлат идораларида бўлиши ҳам мумкин.
Давлат раҳбари Рауль Кастронинг сўзларига кўра, команданте хотирасига ҳурмат бажо келтиришнинг энг яхши усули — бу унинг инқилоб концепциясига риоя қилишдир.
Фидель Кастро ҳар доим шахсга сиғинишга қарши эканини таъкидлаб келган. Аммо, танқидчилар, ҳаётда бунинг акси бўлганини таъкидлашади. Унинг сўзлари мамлакат бўйлаб барча жойда осиғлиқ туради. Унинг исми ҳар бир оммавий йиғинда ёдга олинади.
Инқилоб етакчиси Фидель Кастро 25 ноябрда узоқ хасталикдан сўнг ҳаётдан кўз юмган эди. Шу муносабат билан Кубада тўққиз кунлик мотам эълон қилинди. Команданте жасади ёқилиб, унинг ҳоки солинган идиш Сантьяго-де-Куба шаҳридаги қабристонга дафн этилди.
Мавзуга оид
13:32 / 10.05.2025
Россия бизнеси Куба иқтисодиётига 1 млрд доллардан ортиқ сармоя киритяпти
09:15 / 15.01.2025
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
14:18 / 11.11.2024
Кубада блэкаут сабабли норозилик намойишига чиққанларга қарши иш очилди
09:00 / 24.10.2024