Жамият | 15:35 / 28.12.2016
16202
2 дақиқада ўқилади

Ҳур кўнгилни авлодларга мерос қолдирган шоир

Бу ватанда бир Ватан
Қурмоқни истайдир кўнгил,
ўзни озод қуш каби
Кўрмоқни истайдир кўнгил.

Бу Ватан тимсоли бўлса
Тонг қуёши шуълавор,
Шуълалар қўйнида чарх —
Урмоқни истайдир кўнгил.

Бу мисралар муаллифи ўз Ватанини, халқини ҳур ва озод кўришни истади. Ўшанда Ўзбекистон мустамлака давлат эди. Аммо шоир қўрқмади, дилидаги сўзларни тилига дадил чиқарди. Кўнгил дарёсидан оқаётган сувни лойқалатишни, уни ёлғонлар билан булғатишни истамади. Бир сўз билан айтганда кўнглига қарши боришни истамади.

Ўзбекистон Халқ шоири, драматург, жамоат арбоби, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидовнинг таваллуд топганига бугун роппа-роса 80 йил тўлди. Бу умр йўли муносиб, авлодларга ўрнак бўлгудек даражада яшаб ўтилди. Улуғ шоир 1990 йилдан давлат-жамоатчилик фаолияти билан шуғулланди. 1990-1995 йиларда Ўзбекистон Олий Кенгаши қўмитаси раиси, 1995-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси, 2005-2008 йилларда Олий Мажлис Сенатининг маданият ва спорт, фан, таълим масалалари қўмитаси раиси лавозимларида фаолият олиб борди.

Эркин Воҳидов ҳақида бирор нарса қораламаган, унинг ёрқин, ҳис-туйғуга тўла шеърларидан баҳра олмаган ва бунинг таъсирида қўлига қалам олмаган ижодкор бўлмаса керак. Шоир Ватанни севиш, уни қадрлаш, энг асосийси, тинчлик, ҳурлик, озодлик каби буюк неъматларнинг қадрига етишни ўргатди.

Бугун Эркин Воҳидов хонадонида тарихий воқеа юз берди. Ўзбекистон халқ шоирининг 80 йиллиги муносабати билан унинг уйида ёдгорлик ўрнатилди.

Мавзуга оид