Фан-техника | 14:36 / 29.12.2016
14045
2 дақиқада ўқилади

Энг оммабоп смартфонларнинг қувват олганда қанчалик қизиб кетиши аниқланди

Смартфондан ўтириб қолган аккумуляторини қувватлантириш жараёнида ишлатиш ҳолатлари учраб туради. Кўп вазиятларда ускуна корпуси илиқ эмас, балки қайноқ ҳолда бўлишига гувоҳ бўламиз. Ҳаммаси ҳам майли-ку, аммо Samsung Galaxy Note 7 билан боғлиқ нохуш ҳолатлардан сўнг, кимдир ўз гаджетини электр тармоғига улаш чоғида ишлатишдан чўчиб қолди. 

Хитойнинг Chongdiantou.com портали 2016 йилдаги энг оммабоп янги смартфонларнинг қайсилари фаол ишлатиш чоғида максимал даражада қизиб кетишини аниқлашга қарор қилди. Тажрибада: Samsung Galaxy S7 edge, OnePlus 3T, Huawei Mate 9, Xiaomi Mi Note 2 ва Google Pixel XL каби қурилмалар синаб кўрилди. Ускуна юзаси ҳароратини ўлчаш 30 дақиқалик қувват олдиришдан сўнг амалга оширилди.

Хабарга кўра, Samsung Galaxy S7 edge энг қайноқ деб топилди. Гарчи энг юқори ҳарорат – Цельсий бўйича 46 даража иссиқ фақатгина бир жойда кузатилди. Шу билан бир қаторда, OnePlus 3T металл корпусининг барча юзаси бўйлаб қизиб кетган ҳамда ундаги ҳарорат Цельсий бўйича 45.7 даража иссиқни ташкил қилди. Бироқ, OnePlus 3T’да қўлланилувчи Dash Charge технологияси ускунага 1 соату 40 дақиқа давомида 100 фоизга қувват олиш имконини беради.

Xiaomi Mi Note 2’да орқа панель ҳарорати Цельсий бўйича 43.6 даражани ташкил қилди. У асосан камера атрофида қизиб кетган. Google Pixel XL’да эса максимум — 42.1 даража иссиқни ташкил қилди. Бу синовда хитойнинг Huawei Mate 9 ускунаси ғолиб чиқди. У атиги 38.5 даражагача қизиб кетган.

Мавзуга оид