Фан-техника | 15:16 / 29.12.2016
20787
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги қўшма корхона Apple'нинг эҳтимолий таъминловчилари рўйхатига кирди

Ўзбекистонда кабел ва сим ишлаб чиқарувчи ProCab қўшма корхонаси расмий равишда Apple корхонасининг хом ашё билан таъминлаш рўйхатига киритилди. ProCab корхонаси декабрь ойида Apple  корхонасига талабнома берган. Бу ҳақда корхона Kun.uz’га хабар берди.

Хусусан, талабномага кўра, мис кабель ва симлар, кучли ток кабели, изоляцияланган ва изоляция қилинмаган симлар ишлаб чиқариш мумкинлиги кўрсатилган. 

Маълум бўлишича, 27 декабрь куни Apple корхонасидан рўйхатга қўшилганлик тўғрисида жавоб келган. 

«Apple сифатни юқори даражада ушлаш билан маълум ва ProCab бу ишда ёрдам беришга тайёр. Биз кабель ва симлар бўйича таъминловчи бўлишга талабнома юбордик. Шу билан бирга, Apple директори Тим Кукка хат йўналтирдик ва Тошкентдаги заводимизга таклиф қилдик. Apple билан ҳамкорлик қилишдан ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни халқаро бозорларда танитишдан хурсандмиз», дея изоҳ беришди ProCab корхонасида.

Маълумот учун, «PROCAB» қўшма корхонаси 2012-йилда ташкил топган бўлиб, ишлаб чиқариш заводи Тошкент шаҳрида жойлашган.

Мавзуга оид