Трамп Барак Обаманинг хатти-ҳаракатлари борасидаги фикрини ўзгартирди
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп мамлакатнинг амалдаги раҳбари Барак Обаманинг ҳукуматни топшириш жараёнидаги хатти-ҳаракатлари борасида ўз фикрларини ўзгартирди. У бу ҳолат бир текисда ўтаётгани ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Ассошиэйтед Пресс.
Аввалроқ, Трамп вазифасини тарк этаётган президенти Барак Обама ҳукуматни топшириш жараёни “силлиқ” ўтишини таъминламаётгани ҳақида айтиб, бу унга тўсиқлар яратаётганини маълум қилганди. Бўлажак президент ўзининг Twitter’даги саҳифасида “президент О (Обама – таҳ.)нинг кўплаб фитна келтириб чиқарувчи баёнотлари ва тўсиқларига эътибор бермасликка ҳаракат қилаётгани” ҳақида ёзди.
Трамп кейинроқ журналистларнинг бу борадаги саволларига жавоб бераркан: “Ўйлашимча, жуда, жуда ҳам силлиқ. Жуда яхши. Сиз бундай деб ҳисобламайсизми?”, дея айтиб ўтди.
Маълумот учун, демократ Обама республикачи Трампни сайловолди кампанияси давомида жиддий танқид остига олди. Бироқ миллиардернинг сайланганидан кейин унга ҳукуматни топширишда ёрдам кўрсатишини ваъда қилди. Оқ уйнинг хабар қилишича, Обама ва Трамп Оқ уйда ноябрь ойида бўлиб ўтган учрашувдан ташқари, бир неча бора телефон орқали музокаралар ўтказишган.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024