АҚШдаги энг қари арслон ўлдирилди
АҚШдаги энг қари арслон Филадельфия ҳайвонот боғида эвтаназия қилинди, деб хабар берди Associated Press.
Ҳайвонот боғи вакилларининг сўзларига кўра, 25 ёшли Зенда лақабли жонивор аввалига ҳаракатланишда қийналган, сўнг унинг ўзини тутиши ўзгарган. Шундан кейин жониворни эвтаназия қилиш ҳақида қарор қабул қилинди.
Боғ раҳбариятининг таъкидлашича, Зенда ташриф буюрган томошабинларда жуда катта қизиқишга сабаб бўлган. Бундан ташқари, шерлар тахминан 17 йил яшаши ҳам хабар қилинди.
Маълумот учун, Зенда Жанубий Африкадаги Йоханнесбург ҳайвонот боғида 1991 йилда дунёга келган. У икки йилдан сўнг Филадельфияга яна учта бошқа шерлар билан бирга олиб келинган.
Таъкидланишича, Филадельфия ҳайвонот боғида айни дамда яна олтита африка шери бор.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024