Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ММА жангчиси калтаклаб кетилди
Москванинг жанубида 3 номаълум шахс россиялик ММА (Mixed Martial Arts) жангчиси Расул Мирзаевни калтаклаб, травматик қуролдан жароҳат етказди. Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар берди.
"Бугун тунги соат 2:00 атрофида Восточный кўчасида 3 нафар номаълум шахс Мирзаевга ҳужум қилган. Улар спортчини калтаклаб, травматик қуролдан жароҳатлашган ва қочиб қолишган. Жабрланувчи шифохонага ётқизилган", - дея маълум қилинди шаҳар ҳуқуқ-тартибот органида.
2011 йилда Расул Мирзаев эҳтиётсизлик туфайли одам ўлдирганликда айбланиб, 2 йилга озодликдан маҳрум этилган - шу тариқа унинг спортдаги карьераси интиҳосига етган. 2011 йилнинг августида Мирзаев Москвадаги тунги клубга кираверишда Иван Агафонов исмли талабага мушт туширган. Талаба ҳушидан кетганча ўзига келолмай, бир неча кундан сўнг ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025