Спорт | 20:59 / 02.01.2017
10629
1 дақиқада ўқилади

«Қутурган» Фернандиньо. У 6 учрашувда учинчи марта қизил карточка олди

«Манчестер Сити» жамоаси ярим ҳимоячиси Фернандиньо АПЛнинг 20-турида «Бёрнли»га қарши кечаётган учрашувнинг биринчи бўлими вақтида қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Ушбу бразилиялик футболчи 32-дақиқада Йоханн Гудмундссоннинг оёғига ташлангани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдондан чиқариб юборилган.

«Трибуна» маълумотига кўра, бу четлатиш 31-ёшли хавбек учун жамоасининг охирги 6 учрашувида учинчи марта қизил карточка олиши бўлмоқда. У «Челси»га қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун четлатилган, кейин 4 ўйиндан дискавалификация қилинганди. Футболчи яна бир қизил карточкани Чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувда олган.

Эндиликда Фернандиньо яна 4 ўйиндан дисквалификация қилиниши мумкин. 

Мавзуга оид