Фан-техника | 07:19 / 03.01.2017
4604
1 дақиқада ўқилади

SpaceX 8 январдан Ванденберг космодромидаги парвозларини тиклайди

Фото: twitter.com/SpaceX

8 январь куни SpaceX компаниясининг ҳалокатдан кейинги биринчи Falcon 9 ракета-ташувчисига старт берилади. Бу ҳақида SpaceX хабарида маълум қилинган

"SpaceX 8 январда Iridium NEXT сунъий йўлдошини ишга тушириб, Ванденберг космодромида парвозларни қайта тиклашни режалаштирмоқда", - дейилади компания хабарида. 

Шунингдек SpaceX'да сентябрь ойида рўй берган ҳалокатни ўрганиш ишлари якунига етгани ҳақида маълум қилишди. Унга юқори босим остидаги баллонлардан биридаги носозлик сабаб бўлган деб топилди. 

 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева

Мавзуга оид