CES 2017: LeEco янги “ақлли” велосипедларни тақдим этди
LeEco компанияси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган CES 2017 электроника кўргазмасида иккита янги русумдаги “ақлли” велосипедини намойиш этди. Smart Road Bike ва Smart Mountain Bike велосипедлари Android 6.0 Marshmallow негизидаги Bike OS дастурий таъминотида ишлайди.
Smart Road Bike – шаҳар учун мўлжалланган модель бўлиб, Smart Mountain Bike бирмунча ноқулай йўлларда ҳаракатланишга мослаштирилган. Иккала транспорт воситасининг электрон «мия»си сифатида Snapdragon 410 чиплари танланган. Бундан ташқари, LeEco велосипедлари 4 дюймли экранлар ва 6000 мАс қувватли аккумуляторларга эга.
Велосипедларни фақатгина бармоқ изи билангина электрон қулфдан халос қилиш мумкин.
Қурилма ўз эгасининг танасидаги кўрсаткичларни назорат қилиб боради. Айтиш мумкинки, у ўрнатилган фитнес-трекердир. Шу билан бирга, эришилган натижалар ва саломатлик тўғрисидаги маълумотларни дўстлар билан баҳам кўриш мумкин. Бундан ташқари, велосипедларга GPS-модуль, харита, плеер, қўнғироқ, ёритқични бошқариш панели, ички рация ва сигнализация ўрнатилган.
“Ақлли” велосипедларнинг рамаси карбондан ясалгани сабаб анча енгил. Smart Road Bike 8,4 кг келса, Smart Mounting Bike вазни 12,2 кгдир.
Дастлаб, Smart Road Bike ва Smart Mountain Bike 2017 йил иккинчи чорагида АҚШ бозорида пайдо бўлади. Кейинроқ, велосипедлар бошқа мамлакатларда ҳам сотувга чиқарилиши эҳтимол. Шунга қарамай, ишлаб чиқарувчи уларнинг нархини сир тутмоқда.
Мавзуга оид
22:34 / 06.01.2018
2018 йилда қайси компанияларнинг инқирозга юз тутиши кутилмоқда?
20:20 / 02.01.2018
LeEco асосчиси Хитой ҳукумати талабини рад этиб АҚШда қолди
13:41 / 19.01.2017
HUAWEI Mate 9 “CES 2017” халқаро истеъмол электроникаси кўргазмасида 8 та мукофотга сазовор бўлди.
12:29 / 18.01.2017