Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада сўнгги 120 йилдаги энг совуқ ҳарорат қайд этилди
Москвадаги Рождество туни нафақат бу йилги қиш мавсумининг энг совуқ туни бўлди, балки метеорологик кузатувларга кўра, сўнгги 120 йилдаги энг совуқ тун сифатида рекорд натижани қайд этди. Бу ҳақида "Фобос" об-ҳаво маркази хабарига асосланиб, РИА "Новости" маълум қилди.
"Москвада 29,8 даража совуқ қайд этилди. Вилоятлар бўйича энг паст ҳарорат Клин ва Дмитровда қайд этилди - 33,4 даража совуқ", - деди марказ мутахассиси.
"Фобос" маълумотларига кўра, якшанба кунидан пойтахтда ҳаво ҳарорати бироз кўтарила бошлайди.
Манбада таъкидланишича, сўнгги 120 йил ичидаги энг совуқ ҳарорат Рождество тунига тўғри келган. Мутлоқ рекорд эса 1881 йилда қайд этилган - ўшанда ҳаво ҳарорати 35 даража совуқ бўлган.
Мавзуга оид
17:56 / 16.05.2025
Америкалик аёл сочига осилиб турган ҳолда рекорд ўрнатди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025