Тошкентда бир йилда мингдан ортиқ оила ажралишининг олди олинди
Тошкент шаҳар ҳокимияти ҳуқуқ идоралари ва жамоат ташкилотларининг оиласидан ажралгач, ўз мажбуриятини бажармай, алиментни вақтида тўламайдиганларга қарши амалий чора ишлаб чиқди. Шу мақсадда, 2016 йилнинг 21 декабрида “Тошкент шаҳрида ота-она ҳамда болаларнинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича давлат органлари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини янада кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1137-сонли қўшма қарор қабул қилинди. Бу ҳақда, шаҳар ҳокимияти матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига келиб тушган жами 1 524 та мурожаатдан 688 тасини (45,1%) даврий алимент қарздорликлар билан боғлиқ масалалар ташкил қилган. 2016 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, суд ижрочилари бўлимлари иш юритувида 21.904 та алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжати борлиги таъкидланган. Қарорни қабул қилишда, шунингдек, 2015-2016 йиллар давомида жами 9.307 та янги ижро ҳужжати келиб тушганлиги инобатга олинган.
Мазкур қарор кенг жамоатчиликни ташвишга солаётган оилавий ажралишлар оқибатида жабр чекаётган фарзандларнинг манфаатларини таъминлашга хизмат қилади. Хусусан, юқорида қайд этилган масалаларнинг амалда қандай ҳал этилиши, унинг ишлаш механизми, бунда ҳамкорларнинг вазифалари, улардан кўзланган мақсад ва натижалар ҳақида ҳам алоҳида сўз боради.
Бугунги кунда оилавий ажралишлар сонини камайтириш мақсадида меръёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланмоқда. Жумладан, Оила кодекси ажралиш учун давлат божини бир неча маротаба оширишни кўзда тутувчи тузатишлар киритиш устида иш олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, Тошкентдаги 505та маҳалла қўмитаси ҳузурида ташкил этилган яраштириш комиссияларининг фаолияти кучайтирилган. Улар кўрган чоралар натижасида 1000 дан ортиқ оила сақлаб қолинган, тирик ота-оналари бўлгани ҳолда 1300 дан ортиқ фарзанд етим бўлиб қолмаган.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, статистик маълумотларга Тошкент шаҳри, ҳозирча, оилалар ажрими кўрсаткичи бўйича Ўзбекистон минтақалари орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
10:47 / 08.11.2024
Тошкентда айрим кўчалар ёпилиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:17 / 07.11.2024