Жамият | 19:10 / 09.01.2017
9059
1 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Кашмирда кучли қор ёғди

Ҳиндистоннинг Кашмир вилоятида 8-дан 9 январга ўтар кечаси кучли қор ёғди. Бутун минтақада ҳаво ҳарорати рекорд даражага қадар тушиб кетди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.

Кашмир вилоятининг шимолий қисмида рекорд даражадаги совуқ ҳарорат қайд этилди - 12,4 даража совуқ. Сўнгги бор бундай ҳолат 2012 йилда кузатилганди. Ўшанда Гульмарг тоғ-чанғи курортида ҳаво ҳарорати 16,5 даражага қадар тушиб кетган. Минтақанинг жанубий ҳудудларида ҳам беш йилдан бери кузатилмаган совуқ об-ҳаво ҳукм сурмоқда.

Маълумот учун, Кашмир – Ҳиндистон ярим оролидаги мунозарали вилоят бўлиб, у Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можарога сабаб бўлиб келади. Минтақа айни дамда Жамму ва Кашмир штатига бўлинган. Шу билан бир қаторда, ҳудудда белгилаб қўйилган чегара йўқ.

Фото EPA
Фото EPA

 

Фото EPA
Фото EPA
Фото AP
Фото EPA

Мавзуга оид