Афғонистонда террорчи ўзини портлатиши оқибатида камида 7 киши ҳалок бўлди

Камида 7 киши худкуш террорчи томонидан содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлди. TOLO News хабарига кўра, Лашкаргоҳ шаҳридаги хавфсизлик хизмати биноси олдида портлаш рўй берган.
Маҳаллий полиция бошлиғининг маълум қилишича, Ҳилманд вилояти маркази бўлмиш бу шаҳарда хавфсизлик кучлари ва жангариларнинг вакиллари ўртасида сулҳ тузиш бўйича учрашув ўтказилаётган вақтда портлаш содир бўлган.
Ҳозирча бу портлаш учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ўз зиммасига олмади.
Мавзуга оид

11:00 / 27.05.2025
Ливерпулда машина одамларга қарата ҳайдалгани теракт деб ҳисобланмаяпти

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025