Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқарадаги кўчага Россия элчиси номи берилди
Анқарадаги Карёгди кўчасига Россиянинг Туркиядаги элчиси, 19 декабрда ўлдирилган Андрей Карловнинг номи берилди. Айнан шу кўчада Россиянинг элчихонаси жойлашган. Бу ҳақда Россиянинг Анқарадаги элчихонаси вакили маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
"Кўчанинг Карлов шарафига қайта номланиши Анқара шаҳар муниципалитети йиғилишида бир овоздан қабул қилинди. Эртага элчихонага Анқара мэри Мелих Гёкчек келиб, буни расман эълон қилади", деб айтган вакил.
Карлов 19 декабрда Анқарада фотокўргазманинг очилиши вақтида отиб ўлдирилганди.
Мавзуга оид
19:11 / 13.04.2025
CNN Turk: Россия ва Украина 15-16 апрел кунлари Анқарада музокаралар ўтказади
17:48 / 07.02.2025
Анқарада қалбаки алкоголдан 33 киши вафот этди
01:02 / 24.10.2024
Анқарадаги теракт қурбонлари сони беш кишига етди. Эрдўған Қозонга ташрифини якунламоқда
20:55 / 23.10.2024