Жамият | 13:46 / 10.01.2017
12393
1 дақиқада ўқилади
Брэд Питт ва Анжелина Жоли ажрим тафсилотлари билан бўлишмасликка қарор қилишди
Ҳолливуд киноюлдузлари Брэд Питт ва Анжелина Жоли ажрим жараёни тафсилотлари билан бўлишмаслик ҳақида келишувга эришишди. Бу ҳақида CNN телеканали хабар берди.
"Томонлар ва уларнинг адвокатлари жуфтликнинг фарзандлари ҳамда оиласига тааллуқли шахсий масалаларда дахлсизликка риоя қилиш тўғрисидаги битимни имзолашди. Бу барча суд ҳужжатлари махфийлигини сақлаб қолишда ҳам ўз аксини топади", - дейилади манбада.
Таъкидланишича, келгусида актёрлар "ягона фронт бўлиб ҳаракат қилиш" ниятидалар.
Сентябрь ойи охирида Анжелина Жолининг ажрашиш учун ариза бергани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек у суддан 6 нафар фарзанди у билан қолдиришни сўраган.
Мавзуга оид
07:36 / 25.07.2024
Ўзбекистонда ярим йил ичида ажрашган оилалар сони айтилди
12:25 / 27.06.2024
Россияда ажрашиш учун давлат божи саккиз баравар оширилиши мумкин
19:14 / 25.12.2023
Зўравонлик кузатилган оилаларда эр-хотин ярашиш муддатисиз ажратилиши мумкин
07:44 / 12.12.2023