Жамият | 12:28 / 10.01.2017
6417
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда электр таъминотидаги узилиш икки кишининг ўлимига сабаб бўлди

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятидаги Шахан аҳоли пунктида электр таъминотидаги узилиш фавқулодда ҳолатга сабаб бўлди. У ерда беш қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушгани туфайли тўққиз киши ҳалок бўлган, деб хабар берди республика ички ишлар вазири Калмуханбет Қосимов.

Беш қаватли уйнинг бир қисми 1 январь куни кечқурун қулаб тушганди. Қутқарувчилар вайроналар тагидан тўққиз нафар фуқаронинг жасадини чиқариб олишган. Ҳодисага уй ертўласида жойлашган иситиш қозонхонасининг портлаши сабаб бўлган.

"Ҳодиса юз берган куни соат 20.30 да электр таъминоти ўчириб қўйилган. Бу эса иситиш тизимидаги насосларнинг тўхташи ва қозонхонадаги ҳароратнинг меъёрдан ошиб кетишига олиб келган. Шундан сўнг портлаш содир бўлди", - деди Қосимов ҳукумат йиғилиши чоғида.

Унинг сўзларига кўра, уйдаги қозонхона 1997 йилда ўрнатилган. "Улар 2004 йилда аҳоли ҳисобидан янги қозонхона ўрнатишди, тўртта ўтёқарни ёллашган", - деди вазир.

Мавзуга оид