Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: АҚШ ҳарбийлари Польшага келишни бошлади
АҚШ ҳарбий хизматчилари Польшанинг Вроцлав шаҳридаги ҳарбий базага келишни бошлади. Улар НАТОнинг шарқий чегарасини мустаҳкамлашга қаратилган "Атлантика қатъияти" (Atlantic Resolve) дастури доирасида ушбу мамлакатга ташриф буюришмоқда. Бу ҳақда Британиянинг The Independent нашри ёзмоқда.
Газета маълумотларига кўра, "АҚШ ҳарбийларидан иборат бўлинма яқин истиқболда Польшанинг ғарбидаги иккита машғулотлар марказига жойлаштирилади. Шундан сўнг, минтақадаги олтита бошқа давлатга юборилади".
Илк гуруҳ ортида Польшага 2,8 минг дона танк ва бошқа турдаги жанговар техникалар олиб келинади. Улар Германиядан қуруқлик орқали келтирилади.
Бу қадамлар "Қўшма Штатларнинг альянсни мустаҳкамлаш ва бу минтақада тинчликни қўллаб-қувватлашга содиқлигини яққол намоён қилади", - дея АҚШ армия қўмондони ўринбосари Тимоти Макгуайр сўзларидан иқтибос келтиради The Independent газетаси.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025