Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ёнғин оқибатида ҳалок бўлди
Россиянинг Тольятти шаҳрида икки нафар Ўзбекистон фуқароси янги йил кечаси кабоб пишириш чоғида ҳалок бўлди.
Маълум бўлишича, шаҳарнинг Комсомольск туманидаги гаражлардан бирида 31 декабрь куни кучли ёнғин чиққан, у ердан икки жасад топилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манбага кўра, ҳалок бўлганлар 52 ва 50 ёшдаги Ўзбекистон фуқаролари. Тахминий маълумотларга кўра, улар янги йил оқшоми гаражнинг ўзида кабоб пиширишга қарор қилишади. Бунинг оқибатида келиб чиққан ёнғинда ҳар икки ўзбекистонлик ҳалок бўлган.
Жиноий иш қўзғатилмади, текширув ўтказилмоқда, - деб хабар берди «Волга Ньюс».
Мавзуга оид
11:21 / 16.05.2025
Токиода Ўзбекистоннинг беш нафар фуқароси қўлга олинди
23:58 / 15.05.2025
9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025