Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Японияда энг янги қирувчи самолётларини жойлаштира бошлади
АҚШнинг 5-авлоддаги кўп мақсадли F-35B қирувчи самолётлари Аризонани тарк этиб, Япониядаги АҚШнинг Ивакуни авиация базасида жойлаштирилиш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда АҚШ денгиз пиёдаси корпусининг расмий сайтида маълум қилинди. Бу самолётлар айнан шу корпус ҳисобида туради.
Хабарда айтилишича, самолёт АҚШ ҳудудини 9 январда тарк этган. Ивакуни яқиндагина жангда қўллашга тайёр деб топилган F-35 самолётларини қабул қилувчи АҚШнинг хориждаги биринчи ҳарбий базаси бўлади.
2015 йилда ушбу самолётлар эскадрильяси Steel Knight (Пўлат рицарь) машғулотларида иштирок этиб, ўз олдига қўйилган вазифаларни муваффақиятли адо этганди. "Охирги текширувлар самолётлар экстремал шароитларда, денгизга яқин жойда, турли жанговар юкланиш вариантларида охирги дастурий таъминотни қўллаган ҳолда ҳаракатлана олишини кўрсатди", деб айтилди хабарда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025