Ўзбекистон | 18:55 / 11.01.2017
32901
3 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида 2017 йил учун солиқлар ва йиғимлар ставкаси тасдиқланди

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2016 йил 29 декабрдаги 143/18-5-сонли қарори билан Тошкент шаҳри бўйича 2017 йил учун маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари тасдиқланди. Бу ҳақида Norma.uz сайтида хабар берилди

Мазкур ставкаларнинг 2016 йилдагига нисбатан ўзгариши қиёсий жадвал асосида тақдим этилди. 

Юқорида келтирилган қиёсий жадвалдан кўриниб турибдики, ўзгаришлар бензин ва дизель ёқилғиси истеъмоли учун ундириладиган солиқ ставкаларига дахл қилган. Суюлтирилган ва сиқилган газ истеъмоли учун ундириладиган солиқ ставкалари 2016 йилги даражада сақланиб қолинди.
 
АЁҚШ орқали бензин ва дизель ёқилғиси сотишда истеъмол учун ундириладиган солиқ 1 литр ҳисобидан, қолган ҳолларда эса 1 тонна ҳисобидан келиб чиқиб, ҳисоблаб чиқарилади. 2017 йилдан ушбу тартиб суюлтирилган газни сотишда ҳам қўлланади.
 
Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим ставкалари 2016 йилги даражада сақланиб қолинди. Бунда йиғим йил мобайнида энг кам иш ҳақи миқдори ўзгаришидан қатъи назар, йил бошида ўрнатилган ЭКИҲ миқдоридан келиб чиқиб тўланади. Бу СКнинг 347-моддасига киритилган ўзгаришлар билан боғлиқ.
 
2017 йил 1 январь ҳолатига энг кам иш ҳақи миқдори – 149 775 сўмни ташкил этади.
 
Эслатиб ўтамиз, илгари йил мобайнида ЭКИҲ миқдори ўзгарган тақдирда солиқ тўловчилар ушбу йиғим тури бўйича аниқлаштирилган ҳисоб-китобни тақдим этишлари, шунингдек, бюджетга бўнак тариқасида тўланган йиғимлардаги тафовутни тўлашлари шарт эди.
 
Ҳисоб-китобларни тақдим этиш тартиби ва йиғимни тўлаш муддатлари ўзгартирилмади:
йиғим ҳар ойда ҳисоботдан кейинги ойнинг 25 -  санасидан кечиктирмай тўланади; 
йиғим бўйича ҳисоб-китоб фаолият амалга ошириладиган жойдаги ДСИга ҳар йили, ҳисобот йилининг 15 январигача тақдим қилинади. Йил мобайнида тегишли рухсат гувоҳномасини олган солиқ тўловчилар рухсатнома берилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай ҳисоб-китобни топширишлари керак.
 
Автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим  ставкаси 2016 йилги даражада сақланиб қолинди.
 
Эслатиб ўтамиз, автотранспорт воситаларини вақтинча сақлаш бўйича пулли хизматларни туман (шаҳар) ҳокимининг  мазкур мақсад учун ер майдони ажратилгани тўғрисидаги рухсатномаси мажбурий мавжуд бўлган тақдирда, фақат юридик шахслар кўрсатишлари мумкин.
 
Хизматлар кўрсатиш, рухсатнома олиш ва солиқ солиш тартиби Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.2013 йилдаги 213-сон ВМҚга илова) билан тартибга солинади.

Мавзуга оид