Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аргентина хорижий банклардан 6 млрд доллар миқдорида заём олади
Аргентина ҳукумати хорижий банклардан 6 миллиард доллар миқдорида заём олиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазири Луис Капуто маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, Аргентина Santander, BBVA Frances, Citibank, HSBC, JP Morgan ва Deutsche Bank банкларидан 1 миллиард доллардан олади.
"Бу шу йилнинг ўзида халқаро қарз бозорига кириш эҳтиёжини сезиларли даражада камайтиради", деган вазир журналистлар билан учрашувда.
Кредитлар 1,5 йил муддатга, қимматли қоғозларни гаровга қўйиш эвазига берилади. Заёмлар учун сузиб юрувчи фоиз ставкалари ўрнатилади (айни вақтда 3,8 фоиз).
Капутонинг хабар беришича, кейинги ҳафтада мамлакатда халқаро қарз бозорига 3-5 миллиард долларлик облигациялар чиқарилади, яна 1-2 миллиард долларлик миқдордаги облигациялар эса ички бозор учун.
Қимматли қоғозларнинг жойлаштирилиши билан Santander, BBVA Frances, Citibank, HSBC, JP Morgan ва Deutsche Bank шуғулланади.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
17:56 / 12.05.2025
Аргентина собиқ Адлия вазирлиги биносидан нацистларга тегишли ҳужжатлар архиви топилди
20:13 / 02.05.2025