Жамият | 09:37 / 13.01.2017
8107
1 дақиқада ўқилади

Обаманинг ити Оқ уйга меҳмон бўлиб келган қизни тишлаб олди

Фото: Pete Souza / Zuma / Globallookpress.com

АҚШ президенти Барак Обаманинг оиласига тегишли бўлган ит давлат раҳбари қароргоҳига меҳмон бўлиб келган қизни тишлаб олди. Бу ҳақда TMZ портали хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ҳодиса душанба, 9 январь куни содир бўлган. 18 ёшли қиз Оқ уйга келган. У Санни лақабли итга яқинлашиб, уни эркаламоқчи бўлганида, жонивор унинг юзидан тишлаб олган. Тақдим этилган фотосуратда қизнинг ўнг кўзи тагидан қон оқаётганини кўриш мумкин.

Президентлик оиласига хизмат кўрсатувчи шифокор жароҳат олган қизни кўрикдан ўтказиб, ярани тикиб қўйди.

Таъкидланишича, португалия сув итлари учун бундай хатти-ҳаракат анча ноодатийдир.

Маълумот учун, Обама оиласида шу турдаги яна бир ит ҳам бор.

Мавзуга оид