Жамият | 21:03 / 14.01.2017
15065
2 дақиқада ўқилади

Америкалик машҳур актёрнинг менежерлари уни "чув туширишди"

Фото: Getty Images

Америкалик актёр Жонни Депп 17 йиллик ҳамкорлик давомида у ишлаб топган 28 млн долларни ўзлаштириб олган менежерлари устидан судга шикоят қилди. Бу ҳақда The Hollywood Reporter нашри ёзмоқда.

Депп адвокати маълумотларига кўра, Депп билан 1999 йилдан 2016 йилгача бирга ишлаган ва унга молиявий ва солиқ масалаларини ҳал қилишда ёрдам берган бошқарувчилари актёрга тегишли 28 млн долларни ўзлаштириб олганлар. 

"Жаноб Депп дунёдаги энг талабгир ва юқори ҳақ олувчи актёрлардан ҳисобланади. Бироқ у шу билан бирга ўз менежерлари томонидан ўзини тутиш қоидаларининг қўпол бузилиши қурбони ҳисобланади. Улар актёр билан оғзаки келишув асосида гўёки ўнлаб миллион гонорарлар олганлар, аслида эса бу гонорарлар актёрнинг ҳисобидан олинган", деб айтмоқдалар актёр адвокатлари. 

Деппнинг айтишича, менежерлар пулни ўзлаштиришдан ташқари, солиқ ва жарималарни тўлашда нотўғри сиёсат юритганлар ва бунинг оқибатида яна 5,6 млн доллар тўланган. Бундан ташқари, Деппнинг менежерлари унинг рухсатисиз учинчи шахслар ҳисоб рақамларига пуллар ўтказганлар.

Таъкидланишича, актёр 2016 йилда ўзининг менежерларини алмаштирган ҳамда уларнинг ўз мавқеларини қанчалик суитеъмол қилганликларини аниқлаш учун адвокатлар ёллаган.

Мавзуга оид