Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бишкек яқинида турк авиакомпанияси юк самолёти фалокатга учради
Туркия авиакомпаниясининг Гонконгдан келаётган юк самолёти Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги Манас аэропортига қўнаётганда фалокатга учради. Бу ҳақда Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги инқирозли вазиятларни бошқариш маркази бошлиғи Муҳаммад Сваровга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Фалокат Тошкент вақти билан соат 6.31да юз берган. Айни вақтда воқеа жойида барча хизматлар иш олиб бормоқда.

"Самолёт ёмон об-ҳаво шароити туфайли фалокатга учраган. Самолёт қулаган жойда иккита уй ёнмоқда", деб маълум қилди Сваров.
Самолёт экипажи тақдири номаълумлигича қолмоқда. Сваровнинг айтишича, самолёт экипажи икки учувчи ва техник ходимлардан иборат бўлган.

Манас аэропорти ишчи тартибда ишлашни давом эттирмоқда.
Мавзуга оид
18:17 / 19.05.2025
Бишкекда ўзбекистонлик талаба автоҳалокатга учради. Комада ётган қизнинг онаси ёрдам кутяпти
21:07 / 09.04.2025
Қирғизистонда давлат тўнтаришига уриниш бостирилгани эълон қилинди
18:09 / 22.01.2025
Қирғизистонда тирбандликларга барҳам бериш учун пойтахтни кўчириш таклиф қилинди
11:00 / 26.09.2024