Трамп Россияга қарши санкциялар бекор қилинишининг яна бир шартини илгари сурди
АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Россияга жорий қилинган санкцияларни бекор қилиш шартларидан бири – ядро аслаҳалари сонини қисқартириш эканини маълум қилди. У бу ҳақда The Times газетасига берган интервьюсида сўз юритди.
Трампнинг сўзларига кўра, санкцияларни бекор қилиш бўйича келишувларнинг бир қисми сифатида ядро қуроллари сонини «кескин камайтириш» керак. Унинг эътироф этишича, чекловлар сабабли «Россия жуда қийналмоқда».
Трамп, шунингдек, Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларини ҳам танқид қилиб, Москванинг ҳарбий амалиётларини «даҳшатли гуманитар вазият»га олиб келган «жуда ёмон иш» сифатида баҳолаган.
«Бошланиши учун, ядро қуроллари сонини кескин қисқартириш, сезиларли камайтириш зарур. Бу эҳтимолий келишувнинг бир қисми. Россия санкциялар туфайли қийналмоқда, аммо, ўйлайманки, нимадир ўзгариши мумкин ва бу фойда келтиради», — деган Трамп.
Ҳужум қуролларини қисқартириш бўйича шартномага амал қилиниши борасидаги сўнгги маълумотларга кўра, АҚШ жанговар навбатда турган баллистик ракеталар сони бўйича Россиядан 681 тага 508 нисбатда олдинда. Аммо, Россия ракеталари ва бомбардимончилари ўзларида кўпроқ ядро каллакларини ташийди: бу борадаги нисбат 1796 тага 1367, Россия фойдасига.
Шартномага кўра, 2018 йилда иккала мамлакат ихтиёрида 700 дан ортиқ ташувчи ва 1550 жанговар каллакдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Мавзуга оид
18:17 / 08.11.2024
АҚШ ортидан Британия ҳам Ўзбекистоннинг Uzstanex компаниясига қарши санкция киритди
13:58 / 08.11.2024
«Трамп урушларни тўхтата олмайди» – америкалик сиёсатшунос Женнифер Брик
12:46 / 08.11.2024
Икки марта аёлларни ютган Трамп: АҚШнинг янги-эски президенти ҳақида қизиқарли маълумотлар
12:37 / 08.11.2024