Жаҳон | 08:40 / 17.01.2017
15524
1 дақиқада ўқилади

Украина Россия устидан Халқаро судга шикоят қилди

Фото: AFP 2017/ ANP/Guus Schoonewille

Украина Россияга қарши БМТнинг Гаагадаги Халқаро судига даъво аризаси берди. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири матбуот хизмати маълум қилди. Тегишли буйруқни Украина президенти Пётр Порошенко берган.  

Таъкидланишича, шикоят "Россияни Украинага ноқонуний тажовуз вақтида террорчилик ва таҳқирлаш ҳаракатларини амалга оширганлик учун жавобгарликка тортиш мақсадида" берилган.

Ҳужжатда айтилишича, Москва террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш ва ирқий таҳқирлашни бартараф этиш конвенциясини бузган.

Украина Халқаро судга ишни кўриб чиқиш вақтида "Россия томонидан инсон ҳуқуқлари бузилишларининг олдини олишга қаратилган" чоралар қабул қилиш илтимосини ҳам билдирган.

Мавзуга оид