Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чехия ва Словакия ўртасида Hyperloop линияси қурилади
Hyperloop Transportation Technologies (HTT) Чехия ва Словакия ўртасида тезкор линиясини ишга туширмоқчи. Компания Чехиянинг Брно шаҳри ҳукумати билан ана шундай имкониятни ўрганишга доир келишувни имзолади. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.
Келишув доирасида компания Брно ва Братислава шаҳарлари ўртасида Hyperloop тезкор транспорт линияси қурилиши имкониятларини ўрганмоқда. Бундан аввал HTT Словакия ҳукумати билан Hyperloop линияси қурилиши ҳақида битим имзолаганди. Истиқболда мазкур линия Брнони Прага билан бирлаштириши керак.
"Биз техник масалаларнинг барчасини ҳал қилиб бўлдик, шу боис бугун биз учун энг муҳими - бутун дунё бўйлаб мамлакатлар ҳукуматлари билан музокаралар ўтказиш ва ҳамкорлик қилиш", - деди HTT раҳбари Дирк Альборн.
Hyperloop ғояси 2012 йилда муҳандис, ишбилармон ва инвестор Илон Маск томонидан тақдим этилган. Янги транспорт воситаси самолётдан икки карра ва тезюрар поезддан уч-тўрт карра тезкор бўлиши таъкидланмоқда.
Мавзуга оид
12:30 / 23.05.2025
Чехия журналист Фарида Қурбонгалеевани Россияга топширишдан бош тортди
23:16 / 21.05.2025
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
13:25 / 13.05.2025