Жаҳон | 08:42 / 20.01.2017
3974
1 дақиқада ўқилади

БМТ Гамбиянинг янги президентини қўллаб-қувватловчи резолюцияни қабул қилди

БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамиятига Гамбияда президент ваколатлари топширилишига  ишонч ҳосил қилиш учун барча зарурий чораларни кўришга имкон берадиган, Сенегал томондан тақдим қилинган резолюция лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Хавфсизлик кенгашининг барча 15 аъзоси бир овоздан резолюцияни қабул қилди.

Гамбиянинг сайланган президенти Адам Барроу расман лавозимини бажаришга киришди. Унинг инаугурацияси Гамбиянинг Сенегалдаги элчихонасида бўлиб ўтди. 

Мавзуга оид