Туркия Вашингтон террорчиларни қўллаб-қувватлашни бас қилиши кераклигини айтди
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим АҚШ президенти лавозимида Дональд Трампга муваффақият тилаб қолди.
"Биз Трампга муваффақиятлар тилаймиз. АҚШ ва Туркия ҳамкорлиги чуқур тарихий илдизларга эга", деб айтди Йилдирим.
Йилдиримнинг айтишича, Туркия ва АҚШнинг ҳамкорлигига НАТО доирасида асос солинган.
"Афсуски, ўз пайтида икки томонлама муносабатларнинг совуқлашишига олиб келган хатоларга йўл қўйилган. Трамп маъмурияти барча муаммоларни бартараф этади, деб умид қиламиз", деб айтди Туркия бош вазири.
"Умид қиламизки, Вашингтон Сурия ва Ироқда ИШИД билан кураш кўринишида террорчилик гуруҳларига кўмак беришни бас қилади. АҚШ шунингдек Фатҳулла Гуленнинг экстрадицияси бўйича ўз қарашини қайта кўриб чиқиши керак", деб айтди Йилдирим.
Йилдиримнинг таъкидлашича, Анқара АҚШнинг янги маъмурияти турк жамиятининг америкаликларга салбий муносабатини ўзгартириш учун барча имкони бор ишни қилишига умид қилади.
Мавзуга оид
22:07 / 19.11.2024
АҚШ Россия ядро сиёсатининг ўзгариши муносабати билан ўз ядро доктринасини ўзгартирмайди
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024