Жаҳон | 21:03 / 22.01.2017
11722
2 дақиқада ўқилади

Трампга қарши намойишлар фотосуратларда

Дональд Трамп инаугурациясининг эртасига АҚШ кўчаларига 1 млн киши унга қарши намойишларга чиқдилар, деб хабар бермоқда CNN телеканали. Бундай рақамлар ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан берилган. Бироқ акция ташкилотчиларининг айтишича, бу миқдор 2,2 млн кишини ташкил қилган. Бундан ташқари, бу рақамларга Вашингтон кўчаларига чиққанлар қўшилмаган. Айнан у ерда Трампга қарши энг оммавий акция ўтган ва унда камида 600 минг киши иштирок этган.

Бошқа оммавий намойишлар Сиэтл, Бостон, Нью-Йорк, Чикаго, Лос-Анжелесда ўтган.

ОАВнинг эътиборини нафақат АҚШда, балки Вена, Париж, Лондон, Берлин, Рим, Токио, Сидней каби дунёнинг бошқа шаҳарларида Трампга қарши "аёллар марши"нинг ўтказилиши тортди.

Кўчаларга чиққанларнинг айтишича, улар аввал сиёсатга қизиқмаганлар, бироқ "яқинда ўтган сайловлар уларни ўз фуқаролик позицияларини билдиришга мажбур қилган". 

AP
AP
AP
AP
Reuters 
Reuters 
Reuters 
Reuters 
Reuters 
AP  
AP  

Трампга қарши чиққанлар орасида фаоллар, актрисалар, сиёсий арбоблар бўлди. Саҳнага актриса Скарлетт Йоханссон, режиссёр Майкл Мур, Вашингтон мэри Мюриэль Боузер ва америкалик ҳуқуқ ҳимоячиси Анжела Дэвис кабилар кўтарилдилар.

Мавзуга оид