Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остона конференциясида Суриянинг 15га яқин мухолиф гуруҳи қатнашади
Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенконинг баёнот беришича, Сурия муаммосига бағишланган Остона музокараларида Суриянинг 15га яқин мухолиф гуруҳи вакиллари иштирок этади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Шу билан бирга, вазир ўринбосарининг қайд этишича, ушбу делегацияларнинг раҳбари йўқ.
«Бирор кишига Сурия мухолифатини намоён этиш бўйича ваколатлар тақдим этилмаган», — деган Василенко.
Бундан ташқари, вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, ҳозирча, Сурия ҳукумати ва қуролланган мухолифат ўртасидаги музокаралар бевосита бўлиши ҳам аниқ эмас.
«Бу масала муҳокама қилинмоқда. Бу музокаралар бошланишига келиб ойдин бўлади», — деган дипломат.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025