Жаҳон | 22:52 / 24.01.2017
11264
2 дақиқада ўқилади

Италия суди Эрдўғаннинг ўғлига нисбатан очилган ишни ёпди

Фото: AFP 2017/ Ozan Kose

Италиянинг Болонья шаҳри дастлабки тергов суди Туркия президентининг ўғли Билол Эрдўғанга нисбатан очилган ишни архивга топширишга қарор қилди. Билол Эрдўған бу иш бўйича пул ювишда гумон қилинганди, деб хабар бермоқда ANSA ахборот агентлиги. 

Билол Эрдўған 2015 йил кузида оиласи билан Болоньяга келган. У бу ерда Жонс Хопкинс университетида докторлик диссертациясини ёзган. 2016 йил февралда эса унга қарши туркиялик тадбиркор Мурат Хакан Узаннинг аризасига кўра тергов бошланган. Узан Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг сиёсий рақиби ҳисобланади ва Францияда яшайди. Тадбиркор италян ҳукуматидан Билол Эрдўған Италияга олиб келган пулларнинг келиб чиқишини аниқлашни сўраган. Ишнинг очилиши Билолни Италияни тарк этишга мажбур қилган.

Декабрда тергов Узанни кўрсатма беришга чақирган. Прокуратура Узаннинг судга келмагани асосида судга ишни архивга топширишни, яъни моҳиятан уни ёпиш ҳақида ариза берган. 

Бу Италия ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг Билолга қарши терговни тўхтатишга биринчи уринишлари эмас. 

Мавзуга оид