Кувайтда жонли эфирда карахт қилувчи ҳолат юз берди
Кувайтда ҳажвий дастур бошловчиси жонли эфирда ўз меҳмонининг устидан бензин қуйиб, уни ёқиб юборди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали сайтининг инглиз версиясида маълум қилинди.
Кувайтлик таниқли бошловчи Жасем Ражаб дастур бошида ўзининг меҳмонини "инстраграмдаги энг бақироқ одам" деб атагандан кейин, унга ўт қўйиб юборилган. Суратга олиш гуруҳи ходимлари оловни тезда ўчиришган.
Ушбу ҳолат тасвирланган видео YouTube’да жойлаштирилиб, томошабинларни кўрганларини такрорламаслик ҳақидаги огоҳлантириш билан бошланган. Шунингдек, таъкидланишича, барча эҳтиёт чоралари аввалдан кўрилган. Бошловчи "меҳмон ҳеч қандай оғриқ сезмаганини, чунки унинг танаси махсус ҳимояловчи қатлам билан қоплангани ва оловни ўчиришда олов ўчиргичдан фойдаланилганини" айтган.
Шунга қарамасдан бошловчи танқидларга учраб, қалтис трюк учун уни жазолаш талаб қилинган.
Мавзуга оид
14:50 / 21.11.2024
Кувайт Ўзбекистонда Она ва бола кластерини ташкил этади
11:30 / 23.10.2024
Кувайт Фарғонада шифохона қуриши мумкин
09:40 / 23.10.2024
Ўзбекистондан Кувайтга қуруқ мевалар экспорти ҳажми оширилади
16:30 / 01.10.2024