Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минскда муҳожирларни тиббий суғурталаш бўйича келишув муҳокама қилинади
Бугун 24 январда МДҲнинг Минскдаги бош қароргоҳида меҳнат муҳожирларини тиббий суғурталаш масаласи муҳокама қилинади.
Ҳужжат лойиҳаси Россия томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, у соғлиқни сақлаш соҳасида давлатлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган. Бундан ташқари, муҳожирга ўзи бўлиб турган мамлакатида тиббий ёрдам олиш имкониятини тақдим этади, деб хабар қилмоқда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати.
Режага мувофиқ, барча меҳнат муҳожирлари ва уларнинг оила аъзоларига, уларнинг мақомидан қатъий назар, ўзлари бўлиб турган мамлакатда суғурта шартлари бирдек амал қилишини таъминлаш назарда тутилган.
Келишув лойиҳаси экспертлар томонидан ўрганилгач, белгиланган тартибда МДҲ ҳукумат раҳбарлари Кенгаши муҳокамасига киритилади.
Мавзуга оид
08:18 / 31.03.2025
Уйсиз эркак жинларни ҳайдайман деб, машинани пачоқ қилди
19:06 / 05.03.2025
Ўзбекистон МДҲ давлатлари учун ФҲДЁ ягона тизимини ишлаб чиқади
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
13:27 / 17.12.2024