Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Медиа-ҳафталикнинг учинчи куни: Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш
25 январь куни Тошкент шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг беш йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси" лойиҳасига бағишланган медиаҳафталикнинг учинчи куни бўлиб ўтмоқда. Унда "Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари"нинг тақдимоти ва мавзуга оид муҳокамалар ташкил этилди. Ушбу йўналиш эркин иқтисодий фаолиятни таъминлашга, банк-молиявий ислоҳотларни тубдан ўзгартириш ва хусусий тадбиркорликни ҳимоя қилишга қаратилган.
Медиаҳафталикнинг учинчи кунида иштирок этаётган нотиқлар орасида Эркин Гадоев (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари), Жаҳонгир Абдурасулов (Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари), Вячеслав Пак (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги департаментнинг бошқарма бошлиғи ўринбосари), Рустам Аминов (Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси ўринбосари), Анвар Икромов (Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси раиси ўринбосари), Шуҳрат Тешаев (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари)ни учратиш мумкин.
Куннинг биринчи ярмида нотиқлар томонидан тақдимотлар намойиш этилди. Кейин эса бу мавзу юзасидан иштирокчилар ва нотиқларнинг ўзаро муҳокамалари, савол-жавоблар ва таклифларга уланди.
Мавзуга оид
14:42 / 06.05.2025
Ўзбекистон иқтисодиётига киритилган инвестициялар ҳажми 20 фоизга ошди
16:15 / 02.05.2025
Хоразмда 2025 йилда 7 минг хонадонли 200 та кўп қаватли уй қурилади
21:50 / 30.04.2025
АҚШ иқтисодиёти 2022 йилдан бери биринчи марта қисқарди – ОАВ
10:21 / 22.04.2025