Жамият | 13:45 / 25.01.2017
4946
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШда Pizza Hut ресторанлари франшизаси банкротлик бўйича ариза берди

Фото: Fotolia

АҚШнинг Pizza Hut ресторанлари тармоғи франшизаси (бренд эгаси лицензияси бўйича иш юритувчи) харажатлар ортгани ва савдо ҳажмининг пасайгани сабаб банкротлик бўйича ариза берди. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси ёзмоқда. 

WK Capital Enterprises Inc. компанияси юристларининг сўзларига кўра, Теннесси, Виржиния, Мэн ва Шимолий Каролина штатларида жойлашган 53 ресторандан иборат тармоқ январь ойи учун ижара пулини тўлай олмаган. 

Банкротлик учун Канзас штати Уичито шаҳри судига мурожаат қилган юристлар, шунингдек, 400 минг доллар миқдорида заём тақдим қилишни ҳам сўраган. Бу сумма 1,4 минг ходим ишлайдиган тармоқнинг иш кўриб чиқилаётган вақтда ишлашига кифоя қилади. 

Бундан ташқари, компания адвокатлари ҳакам Роберт Нужентга мурожаат қилиб, ходимларга иш ҳақини ўз вақтида тўлашга рухсат беришни сўрашган. Аммо, улар ресторанлар тармоғини сотишни бевосита билдирмаган. 

Мавзуга оид